Бугун хар бир ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро ўзгариш, ислоҳотлар умуминсоний маданиятга нима беради, деган савол нуқтаи назаридан баҳоланмоқда. Глобал тараққиёт миллий маданиятларни инкор этмайди, балки уларни янада ривожлантиришни, имкониятлардан фойдаланиб жаҳон ҳамжамиятини мустаҳкамлашни назарда тутади. Жахон халклари интеграция ва глобализация йўлидан бораётган экан, ушбу жараёнларни позитив воқеликка айлантириш учуй миллий маданиятлар олдидаги муаммоларни хам хал этиш талаб қилипади.